“Маданият ва маърифат” телеканали номи “Карвон”га ўзгартирилиши мумкин
Жамият
−
07 Апрель 2023
6670“Маданият ва маърифат” телеканалини “Карвон” телеканалига айлантириш лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу қарор лойиҳаси Project.gov.uz порталига жойлаштирилган.
Мазкур қарор лойиҳасида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси негизидаги “Маданият ва маърифат” телеканали “Карвон” номи билан қайта номланиб, Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.
Келтирилишича, Маданият ва туризм вазирлиги тасарруфига ўтадиган ушбу телеканал Миллий телерадиокомпания моддий-техник базасидан фойдаланиш имкониятини ҳам ўзида тўлиқ сақлаб қолади.
Шунингдек, “Карвон” телеканали штат бирликлари сони 2023 йил 1 октябрдан 20 фоизга, 2024 йил 1 январдан қўшимча равишда 20 фоизга ошиши қайд этиб ўтилган.
2023 йил 1 октябрга қадар “Карвон” телеканалини 2024-2025 йилларда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан телеканални замонавий радиотелевизион техник-технологик воситалар билан комплекс таъминлаш белгиланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь