Лукашенконинг операция қилингани айтилмоқда
Олам
−
15 Май 2023
14190Беларусь фуқароси Александр Лукашенко операция қилинди. Бу ҳақда сиёсатшунос Дмитрий Болкунец ўз Telegram саҳифасида маълум қилинди, бироқ бу хабар расман тасдиқлангани йўқ.
“Александр Лукашенкода простата бези билан боғлиқ муаммолар бор эди”, дейди сиёсатшунос.
Унинг таъкидлашича, Лукашенкода юрак хасталиги ҳам бўлган. Айни пайтда унинг аҳволи қандайлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Айтиш жоиз, Александр Лукашенкони операция қилинганини айтаётган Дмитрий Болкунец 2021 йилда давлат раҳабарини ҳақорат қилгани учун жиноий жавобгарликка тортилган ва ҳозирда у Беларусь давлатида эмас.
Айрим ОАВлар кеча, 14 май куни Беларусь байроғи, герби ва мадҳияси кунини нишонлаш маросимига келмаганига Александр Лукашенконинг операция қилингани сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда.
Аввалроқ, Лукашенконинг касаллиги ҳақида Давлат Думаси депутати Константин Затулин ҳам хабар берган. Бироқ унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ғайритабиий нарса эмаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 май куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Москвадаги Ғалаба парадидан кўп ўтмай, Минскга қайтган эди. Унинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Москвани муддатидан аввал тарк этган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган эди. Шунингдек, ўша куни парад пайтида Лукашенконинг қўлида бандаж кўриниб қолгани ОАВ вакиллари эътиборини тортган.
LiveБарчаси