Лукашенко Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихини ифодаловчи мажмуа билан танишди

Жамият

image

Расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Беларусь резиденти Александр Лукашенко бугун, 8 февраль куни мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига бориб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

Лукашенко мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишган.

“Ватанимизнинг 3 минг йиллик тарихида юз берган энг муҳим воқеаларни ўзида ифода этган ушбу мажмуа Беларусь делегациясида катта таассурот қолдирди”, дейди Бош вазир матбуот котиби.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонларнинг Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан бунёд этилган мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

“Пул Первого” каналининг ёзишича, Лукашенконинг “Янги Ўзбекистон” боғидан кейинги манзили Кўксарой бўлган. У ерда расмий кутиб олиш маросими ва икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 февраль куни Лукашенко Ўзбекистонга келган, уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олганди. Шундан сўнг Президент Мирзиёев Лукашенко билан бирга хоккей ўйинини томоша қилишга “Ҳумо Арена” муз саройига борди. У ерда олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made