Мирзиёев ва Лукашенкога уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилди
Жамият
−
07 Февраль
9300Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь етакчиси Александр Лукашенко Тошкентдаги “Ҳумо Арена” спорт мажмуасига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзиёев ва Лукашенко Тошкентнинг “Ҳумо” ва Остонанинг “Номад” хоккей жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилган. Ўйин якунида олий мартабали меҳмонларга уларнинг исмлари туширилган хоккей кийими топширилган.
Маълум қилинишича, муз саройидаги ушбу учрашув чуқур рамзий маънога эга. Александр Лукашенко – хоккей ишқибози, у Беларусда ушбу спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, ўзи ҳам бир неча бор муз майдонига тушган.
"Ўзбекистонда ҳам спортнинг қишки турлари, шу жумладан хоккейни ривожлантириш бўйича катта ишлар қилинмоқда. 2019 йилда давлат раҳбари ташаббуси билан "Ҳумо Арена" кўп функцияли муз саройи барпо қилинган эди. Тошкентнинг "Ҳумо" жамоаси халқаро ва минтақавий мусобақаларда муваффақиятли иштирок этмоқда, хусусан, Беларуснинг Гродно шаҳри “Неман” клуби билан беллашиб келмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 8 февраль кунига режалаштирилган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15