Мирзиёев Лукашенкони хоккей ўйинига олиб борди 

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 7 февраль куни мамлакатга расмий ташриф билан келган Беларусь фуқароси Александр Лукашенко билан бирга хоккей ўйинини томоша қилишга борди. Бу ҳақда Лукашенкога яқин “Пул Первого” канали хабар берди.

Мирзиёев ва Лукашенко Тошкент шаҳридаги “Ҳумо Арена” муз саройида бўлиб ўтаётган “Ҳумо” (Тошкент) ва “Номад” (Остона) жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилиш учун борган.

Қайд этилишича, мазкур ўйин хоккей бўйича Қозоғистон очиқ чемпионати доирасида бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, хоккей Лукашенконинг асосий севимли машғулотларидан биридир. У Минскдаги Спорт саройида мунтазам равишда машқ қилади. Лукашенко "Жаҳон юлдузлари жамоаси", "Президент спорт клуби" ва бошқа жамоаларда ўйнаган бўлиб, у асосан 1 ва 99 рақамлари остида  майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лукашенко Ўзбекистонга келган, уни Тошкент халқаро аэропортида Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг