Лукашенко Тошкентга келди
Жамият
−
07 Февраль
10529Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан бугун, 7 февраль куни Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Лукашенкога яқин “Пул Первого” канали хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида Лукашенкони Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилиши, уларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Ўзаро товар айирбошлашни ошириш, қишлоқ хўжалиги, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармацевтика, коммуникациялар ва бошқа тармоқларда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади. Профессионал таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида шерикликни ривожлантириш дастурлари ҳам муҳокама қилинади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган.
Шу кунларда, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари ва тадбиркорлари иштирокида қатор ишбилармонлик тадбирлари – Ҳудудлараро форум ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
LiveБарчаси