Лукашенко Си Цзиньпинни Беларусга таклиф қилди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Хитой раҳбари Си Цзиньпинни ўз мамлакатига ташриф буюришини таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.

Икки сиёсатчининг Пекиндаги учрашувидан сўнг Лукашенко Си Цзиньпинга Беларусь делегациясининг самимий ва дўстона қабули учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Хитой раҳбарини ҳар икки томон учун қулай вақтда Беларусга ташриф буюришини таклиф қилди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко жорий йилнинг 28 февраль куни давлат ташрифи билан Хитойга борган ва кеча, 1 март куни Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашганди. Лукашенконинг Хитой раҳбари билан музокаралари жами тўрт соат давом этди. Ташрифдан мақсад муҳим соҳаларда алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳужжатларни имзолашдан иборат экани айтилган. Унинг Хитойга ташрифи бугун, 2 март куни ўз ниҳояисга етади.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Александр Лукашенко Лукашенконинг Хитойга ташрифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг