Лукашенко Си Цзиньпин билан тўрт соат гаплашди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кеча, 28 февраль куни давлат ташрифи билан Хитойга борган ва бугун, 1 март куни Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашганди. Лукашенконинг Хитой раҳбари билан музокаралари жами тўрт соат давом этди. Бу ҳақда Беларусь раҳбари матбуот хизматига яқин бўлган “Пул Первого” канали хабар берди.

"Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ва Хитой Халқ Республикаси раиси С Цзиньпин ўртасида жами тўрт соатлик мулоқот давом этди. Музокаралар кенгайтирилган форматда ва яккама-якка ўтказилди", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Хитой протоколининг қатъий анъаналарига қарамай, мулоқот режалаштирилганидан икки баробар узоқ давом этган. Икки давлат раҳбарлари ҳар қандай шароитда намунали ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг асосий тамойиллари тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилган. Улар иштирокида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид кенг кўламли ҳужжатлар тўплами имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ кенг доирадаги музокаралар чоғида Лукашенко қишлоқ хўжалиги техникалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, машинасозлик ва электр транспорти соҳасида Хитой билан қўшма корхоналар ташкил этишни таклиф қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг