Лукашенко “Президентни отишса” ҳукумат кимга ўтишини айтди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко агар давлат раҳбари “кутилмаганда” ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда, ҳукумат кимга ўтиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.

Аввалроқ Беларус етакчиси муҳим қонун лойиҳаси қабул қилинишини эълон қилган, аммо тафсилотларни келтириб ўтирмаган эди.

“Айтингчи, агар бордию, эртага Президент йўқ бўлса, сиз ҳаммаси нормал бўлишини кафолатлайсизми? Йўқ. Мана шундай ҳолатлар учун ҳар эҳтимолга қарши яқин кунларда Беларусда ҳукумат қандай тузилиши тўғрисида декретни имзолайман. Президентни отиб ўлдиришса – эртага Хавфсизлик кенгаши ваколатларга эга бўлади. Агар чегарада кимдир ғимирлайдиган бўлса, шу оннинг ўзида фавқулодда ҳолатни эълон қилиш керак, зарур бўлса ҳарбий ҳолат эълон қилинсин. Шундай ҳолатларда Хавфсизлик кенгаши қарор қабул қилиши керак бўлади”, деган Беларусь етакчиси.

Шу билан бирга Беларусь Президенти бундай вариант содир бўлиши эҳтимоли камлигини қўшимча қилди. Лукашенко бундай декрет имзолашга анча олдин қарор қилганини ҳам айтиб ўтди.

Унга кўра, Президент ўз мажбуриятларини бажара олмай қолган тақдирда мамлакат бошқаруви Хавфсизлик кенгаши зиммасига юклатилади.

“Ҳа, раис бўлади: Президент бўлмаса, мажбуриятларни Бош вазир бажаради.

У раислик қилади, аммо барча қарорлар яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади, токи босим бўлмасин. Қолган барча масалаларни Хавфсизлик кенгашидагилар ҳал этади”, деган Лукашенко.

Эсталиб ўтамиз, Лукашенко ва фарзандларига нисбатан суиқасд тайёрлаган гуруҳ қўлга олингани хабар қилинганди. Президент бунда тўғридан-тўғри АҚШ махсус кучларини айблаган.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакат парламентига йўллаган анъанавий мурожаатида Лукашенконинг ҳаётига уюштирилган суиқасдни “ғазаблантирадиган ҳолат”, деб атаганди. Шунингдек, у ушбу воқеага дунёда ҳеч ким реакция кўрсатмаганига эътибор қаратганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

483

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг