Бу энди ҳаддан ошиш – Путин Лукашенкога суиқасд ҳақида гапирди
Олам
−
21 Апрель 2021
16767Аввалроқ Россия ва Беларусь махсус кучлари Беларусь Президенти Александр Лукашенкога қарши суиқасднинг олдини олгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 21 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакат парламентига йўллаган анъанавий мурожаатида Беларусь раҳбарига уюштирилган суиқасд мавзусига тўхталиб ўтди.
Путин Лукашенконинг ҳаётига уюштирилган суиқасдни “ғазаблантирадиган ҳолат”, деб атади. Шунингдек, у ушбу воқеага дунёда ҳеч ким реакция кўрсатмаганига эътибор қаратган.
Россия Президентининг айтишича, аслида Беларусга қарши йирик киберҳужум уюштиришга ҳозирлик кўрилган.
“Украинанинг [собиқ] Президенти Янукович ёки Лукашенконинг сиёсати тўғрисида хоҳлаганча фикр юритиш мумкин, аммо сиёсий суиқасдлар амалиёти – бу энди ҳаддан ошиш”, дейди Путин.
Унинг таъкидлашича, Россия Федерациясига қарши ҳар қандай провокация ташкилотчилари “қаттиқ афсусланади”.
“Россияга қарши нодўстона ҳаракатлар ҳам тўхтамаяпти. Биз бу борада ўзимизни жуда босиқ тутяпмиз: нафақат нодўстона хатти-ҳаракатларни, балки тўғридан-тўғри қўполликни ҳам кўпинча жавобсиз қолдиряпмиз”, дейди Путин.
Президентнинг таъкидлашича, айрим мамлакатлар “номақбул одат чиқарган, яъни ҳар қандай масалада Россияга ёпишиб олмоқда”. У буни янги “спорт тури” деб атаган.
Эсталиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко ва фарзандларига нисбатан суиқасд уюштирилганди. Президент бунда тўғридан-тўғри АҚШ махсус кучларини айблаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь