Путин: “Қўполликларга Россиянинг жавоби ассиметрик, тезкор ва қаттиқ бўлади”

Олам

image
0:00
0:00
download
Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди north_east

Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди

Бугун, 21 апрель куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга анъанавий мурожаатини йўллади. Тадбир Манеж марказий кўргазма залида бўлиб ўтди.

Путин ушбу мурожаатида, халқаро манфаатлар ва мамлакат хавфсизлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

Унга кўра, расмий Москва халқаро сиёсатда, бошқа мамлакатлар Россияга тўғридан-тўғри қўполлик қилишлари ва унга “ёпишиб олиш”ни спортнинг бир турига айлантирганига қарамай, ўзини энг “юқори даражада тийиб турибди”.

“Россия барча давлатлар билан дўстона муносабатда бўлишни хоҳлайди, шунинг учун “кўприкларни ёқиб юбормоқчи эмас”. Аммо зарурат туғилса, унинг қўполликларга жавоби “ассиметрик, тезкор ва қаттиқ” бўлади. Шу билан бирга, Россия энди бошқа давлатлар билан муносабатларда қизил чизиқларни ҳар бир ҳолатда алоҳида белгилайди”, деган Россия Президенти.

Путиннинг айтишича, Россия Қуролли кучларини ривожлантиришда давом этади. Хусусан, ядровий триадада замонавий технологиялар улуши 2021 йил охирига келиб 90 фоизга яқинлашади.

“Шу билан бирга, Москва глобал барқарорликни қўллаб-қувватлайди ва бутун дунё учун “хавфсизлик тенгламасини” яратишни таклиф қилади”, деб таъкидлаган Путин.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг