Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистонга қайтди
Жамият
−
21 Апрель 2021
49718Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган.
Лондонда таҳсил олиб, истиқомат қилиб келаётган Имон Каримова Самарқандга бориб, бобоси Ислом Каримов қабрини зиёрат қилган. У Instagram’даги саҳифасига қабртош устига гул қўяётган йигит суратини жойлаштирган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринлики, Ислом Каримов қабри жойлашган мақбара ичига махсус меҳмонлардан ташқари бошқа зиёратчиларнинг кириши тақиқланган. Имон Каримова билан мақбара ичига кирган йигит Каримовлар оиласига ким бўлиши эса номаълум.
Шунингдек, Имон Каримова Ислом Каримовнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган шахсий ҳовлисига ҳам борган.
Маълумки, Каримовлар оиласининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йилдан буён жиноятлари учун жавоб бермоқда. У айни вақтда ҳибсда. Оиланинг кенжаси Лола Каримова-Тилляева эса турмуш ўртоғи Тимур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШга кўчиб ўтган. Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом ва Имон эса айни вақтда Лондонда таҳсил олмоқда. Каримовлар оиласидан фақат Татьяна Каримова Ўзбекистонда истиқомат қилмоқда. У Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш ва Каримов номидаги Республикаси жамоат фонди фаолиятини юритишда бош-қош.
Лола Каримованинг қизи Марям эса куни кеча таниқли рус блогери Амиран Сардаровга турмушга чиқди.
Маълумотларга кўра, Гулнора Каримованинг фарзандлари Ислом Каримов ва Имон Каримованинг оиланинг бошқа аъзолари, хусусан холаси Лола Каримова Тилляева ва бувиси Татьяна Каримова билан алоқаси йўқ. Бир вақтлар Татьяна Каримова Имон Каримовани Тошкентда олиб қолишга урингани, унга уй бергани, бироқ Имон буни қабул қилмагани ҳақида гап-сўзлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова бувиси Татьяна Каримова ва холаси Лола Каримова-Тилляева билан 2017 йилнинг август ойида пойтахт Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали очилиш маросимида қатнашган эди.
LiveБарчаси