Азадор Қиролича Елизавета II мотам либосида туғилган кунини нишонлаяпти
Олам
−
21 Апрель 2021
5543Буюк Британия қироличаси Елизавета II бугун, 21 апрель куни 95 ёшга тўлганини нишонламоқда.
Букингем саройининг таъкидлашича, қиролича бу кунни турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг вафоти муносабати билан эълон қилинган мотам доирасида Виндзор қалъасида ўтказади.
“Бу йил қиролича Эдинбург герцоги вафоти муносабати билан эълон қилинган мотам доирасида Виндзор қалъасида қолади”, деб ёзилган баёнотда.
Британия ОАВнинг эслатишича, одатда қиролича туғилган кунини оиласи даврасида нишонлар эди ва пешин вақтида Лондонда қиролича шарафига салютлар отиларди.
Мушакбозлик ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинган бўлса, бу йил у мотам туфайли ўтказилмайди.
Мотамнинг расмий даври 23 апрелга қадар давом этади.
Маълумот ўрнида, Елизавета II туғилган кунини икки маротаба нишонлайди: биринчиси ҳақиқий бўлиб, у 21 апрель куни ўтказилади. Иккинчиси эса расмий туғилган кун ҳисобланади, одатда у июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланади.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филипп 17 апрель куни Виндзор қалъасидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида дафн этилди.
LiveБарчаси