Шаҳзода Филипп дафн этилди. Қиролича Елизавета II ёлғиз қолди (фоторепортаж)
Олам
−
17 Апрель 2021
8274Буюк Британия Қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филипп Виндзор қалъасидаги Авлиё Георгий ибодатхонасида дафн этилди. Бу ҳақда “Reuters” ёзмоқда.
Эдинбург герцоги унинг дафн маросими атрофида “шов-шув” бўлишини истамаганди ва коронавирус пандемияси унинг хоҳишини тўлиқ бажаришга имкон берди.
Дафн маросимида антиқа қоидаларга биноан марҳумнинг атиги 30 нафар яқин қариндоши қатнашган.
Маълум қилинишича, герцог Авлиё Георгий ибодатхонасига вақтинчалик дафн этилган.
Қайд этилишича, Қиролича Елизавета II вафот этганидан сўнг, шаҳзода Филиппнинг қабри қироличанинг ота-онаси – Қирол Жорж VI ва Қиролича Елизавета ҳамда унинг кичик синглиси малика Маргарет қабрлари ёнига кўчирилади. Чунки бу ерга Қиролича Елизавета II нинг ўзи ҳам кўмилади. Шундай қилиб, 73 йил бирга яшаган турмуш ўртоқлар яна бирлашади.
Эслатиб ўтамиз, 9 апрель куни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди.
Филипп жорий йилнинг февраль ойида тоби қочгани туфайли шифохонага ётқизилганди. Шундан сўнг у март ойида юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказиб, қўшимча даволаниш учун бир муддат шифохонада қолганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь