Қиролича Елизавета II нинг эри вафот этди

Олам

image
0:00
0:00
download

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироличаси Елизавета II нинг эри, Эдинбург герцоги Филипп 99 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Букингем саройи веб-сайтида хабар берилди. 

"Қиролича Буюк Қаҳрамони ўзининг севимли эри, Эдинбург герцоги, Қироллик олий мартабали шаҳзодаси Филиппнинг вафоти тўғрисида эълон қилди", дейилади хабарда.

“Қироллик оиласи, бутун дунё аҳолиси билан бирга, йўқотиш учун қайғурмоқда”, дейилади Букингем саройининг Twitter саҳифасида.

Филипп 99 ёшда эди, унинг юз ёшга тўлишига тахминан икки ой қолганди.

21 яшар Елизавета 1947 йил 20 ноябрда 26 ёшли Филипп Маунтбаттенга турмушга чиқади. Филипп Маунтбаттен Британия денгиз кучлари офицери, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, юнон ва Дания қирол оилалари ва қиролича Викториянинг чевараси эди.

Улар 1934 йилда Британия қироллик денгиз коллежига ташриф буюрганларидан кейин учрашишган. 1939 йилда Филипп ўқиган Дартмутда Елизавета уни севиб қолади. Филипп уруш йилларида ёш маликага эътибор қаратди, шундан сўнг ёшлар ўртасида жонли ёзишмалар бошланди. 1947 йил 9 июлда уларнинг тўйи расмий равишда эълон қилинди. Малика билан тўй арафасида Филипп Эдинбург герцоги унвонига сазовор бўлди. 

Тўйдан бир йил ўтиб, 1948 йил 14 ноябрда Елизавета ва Филиппнинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарлз ва 1950 йил 15 августда қизлари малика Анна туғилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида герцог Филипп тоби қочгани туфайли шифохонага ётқизилганди. Шундан сўнг у март ойида юрак хуружи билан боғлиқ операцияни бошдан ўтказиб, қўшимча даволаниш учун бир муддат шифохонада қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made