Буюк Британия шаҳзодаси ҳибсга олинди – ОАВ
Олам
−
19 Февраль 6981 1 дақиқа
Бугун, 19 февраль куни Буюк Британия полицияси қирол Чарлз III нинг укаси шаҳзода Эндрюни Жеффри Эпштейн билан алоқалари сабаб ҳибсга олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, у давлат лавозимида бўлган вақтида нотўғри хатти-ҳаракатларда гумон қилинмоқда.
Маҳаллий ОАВга кўра, Англия шарқидаги Wood Farm ҳудудига олтита полиция машинаси ва саккиз нафар фуқаролик кийимидаги зобитлар келган. Расмийларнинг маълум қилишича, АҚШ ҳукумати томонидан яқинда эълон қилинган ҳужжатларда шаҳзода Эндрю марҳум молиячи ва жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейнга махфий ҳукумат ҳужжатларини бергани ҳақида даъволар мавжуд. Ҳозирда ушбу маълумотлар ўрганилмоқда.
Марҳум қиролича Елизавета II нинг иккинчи ўғли бўлган шаҳзода Эндрю Эпштейн билан боғлиқ ҳар қандай қонунбузарликни рад этиб келган. У илгари Эпштейн билан дўст бўлганидан афсусда эканини билдирган, бироқ сўнгги ҳужжатлар эълон қилинганидан кейин ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубайда жойлашган глобал логистика гиганти DP World раҳбари Султон Аҳмад бин Сулайм “Эпштейн иши” билан алоқалари ошкор бўлгач, лавозимини тарк этганди.
Live
Барчаси