Эпштейн ўлдирилган бўлиши мумкин – эксперт

World

−

image

Америкалик суд-тиббиёт эксперти Майкл Фриман вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилишда айбланган молиячи Жеффри Эпштейн ўз жонига қасд қилмаган, балки катта эҳтимол билан қамоқхонада ўлдирилган, деган хулосага келди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Қайд этилишича, Фриман бир йил давомида молиячининг акаси Марк Эпштейн томонидан тақдим этилган суд-тиббий экспертиза материалларини ўрганиб чиққан.

Экспертнинг фикрича, чап елкадаги қонталаш, юздаги жароҳатлар ва бўйиндаги тирноқ излари эҳтимолий ҳужумдан далолат беради. Фриманнинг ҳисоблашича, тирноқ излари сиртмоқдан халос бўлишга уриниш пайтида пайдо бўлган бўлиши мумкин.

“Жароҳатлар ва жасаднинг қандай ҳолатда топилгани бир-бирига мос келмайди. Шундай экан, фақат битта изоҳ қолади: ўлим қотиллик натижаси бўлган”, дейди профессор.

Шу билан бирга, Фриман Эпштейннинг жасадини шахсан кўздан кечирмаган ва унинг тадқиқоти бошқа мутахассислар томонидан тақриздан ўтказилмаган.

2019 йилда ўтказилган расмий суд-тиббий экспертиза эса бунинг акси бўлган хулосага – ўзини осиш орқали ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги қарорга келган эди.

Маълумот учун, 66 ёшли Жеффри Эпштейн 2019 йил 10 август куни Нью-Йорк қамоқхонаси камерасида ўлик ҳолда топилган, у ўша ерда вояга етмаганларни жинсий эксплуатация қилиш айблови бўйича судни кутаётган эди. Унга ўнлаб йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан АҚШга борган 18 ёшли модель Роза (исми ўзгартирилган) моделлик агентлиги уни жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейннинг уйига икки марта фотосессия учун юборганини маълум қилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends