Андижонда қўл-оёғи боғланган 54 ёшли аёлнинг жасади топилди
3-саҳифа
−
4466 1 дақиқа
Андижон туманидаги хонадонлардан бирида қўл-оёғи боғланган 54 ёшли аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 24 ноябрь куни содир бўлган. Хонадонлардан бирида 1972 йилда туғилган аёлнинг жасади аниқланган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинган. Шунингдек, аёлнинг ўлим сабабларини аниқлаш учун тегишли экспертизалар тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “и” банди ҳамда 164-моддаси (босқинчилик) 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Live
Барчаси