Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди. Унинг эри қотилликда гумонланяпти
3-саҳифа
−
15:36 3289 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида аёл ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълумотларга кўра, марҳума Зарбдор тумани Адиробод МФЙ ҳудудидаги боғчада мудира лавозимида фаолият юритган.
Ҳодиса оилавий можаро билан боғлиқ экани, унга турмуш ўртоғи алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокурартура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Унинг билдиришича, кеча, 29 октябрь куни Зарбдор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс – аёлнинг турмуш ўроғи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Live
Барчаси