Собиқ шаҳзода Эндрю Эпштейн иши доирасидаги тинтувлар сабабли полицияни судга берди

World

−

image

Собиқ шаҳзода Эндрю судга Маунтбаттен-Виндзор Темза водийси полициясига қарши даъво аризаси киритиб, америкалик молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқаларини тергов қилиш доирасида ўтказилган тинтувларнинг қонунийлигини шубҳа остига олди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Эндрю жорий йилнинг февраль ойида қўлга олинган эди. Ўшанда полиция унинг Сандрингем мулкидаги уйида ва Виндзордаги собиқ Роял-Лодж қароргоҳида тинтув ўтказган. Қўлга олинганидан сўнг у 12 соатдан ортиқ сўроқ қилинган ва кейинчалик гаров эвазига қўйиб юборилган.

ОАВ маълумотларига кўра, тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқ-тиртибот органлари бир қатор эҳтимолий ҳуқуқбузарликларни, жумладан, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва Эпштейнга махфий ҳукумат маълумотларини бериш, шунингдек, жинсий хусусиятга эга эҳтимолий жиноятларни текширмоқда. Эндрю ўз айбини рад этмоқда.

Эндиликда унинг юристлари Темза водийси полициясининг сўровига биноан Олд-Бейли судьяси томонидан берилган тинтув ордерларининг қонунийлигига судда эътироз билдирмоқчи.

“The Telegraph” нашрининг ёзишича, шу ҳафта Олий судда суд иши билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилиш мумкинлиги масаласи кўриб чиқиладиган ёпиқ эшитув бўлиб ўтиши керак.

Нашр, шунингдек, ушбу даъво 1649 йилда қирол Карл I устидан ўтказилган суддан бери Британия қироллик оиласи аъзоси ўзига нисбатан жиноий таъқибнинг қонунийлигига эътироз билдираётган биринчи ҳолат бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳум молиячи Жеффри Эпштейн билан алоқалари сабабли ҳибсга олинган собиқ шаҳзода Эндрю илк бор омма олдида кўриниш бергани ҳақида хабар қилинган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends