Лавров Ўзбекистонга келади

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 28-29 июль кунлари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россия ТИВ вакили Мария Захарова маълум қилди. 

Қайд этилишича, вазир Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этади. 

“28-29 июль кунлари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этади”, дея дипломатнинг сўзларидан иқтибос келтирди РИА Новости.

Захарованинг таъкидлашича, йиғилиш иштирокчилари давлат раҳбарларининг бўлажак учрашуви ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ҳам сентябрь ойида Самарқандга келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Лавров

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг