Хоразмда 4 туп дарахт кесган фуқаро 27 млн сўм жаримага тортилди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь 2024 4471 1 дақиқа
Хоразм вилоятида 4 туп дарахт кесган фуқаро 27 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Хоразм вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Хонқа туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида фуқаро Т.Б. томонидан 4 туп павлония дарахтини қонунга зид тарзда кесганлик ҳолати аниқланган. Оқибатда табиатга 10 млн 880 минг сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси (Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш) 1-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари – 17 миллион сўм миқдорида жаримага тортилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ битта дарахт кесган фуқаро 17 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь