Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши қачон бошланиши айтилди
Олам
−
19 Июнь
7326Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши шу йилнинг октябрь ойида бошланади. Бу ҳақда Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламент) йиғилишида “Кыргыз темир жолу” миллий корхонаси директори Азамат Сакиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қурилиш одатда олти йил давом этади.
“Тасдиқлаш учун биз “Йўл харитаси”ни имзоладик, унда қўшма корхона қайси муддатга кўра фаолият юритиши аниқ кўрсатилган”, дейди Азамат Сакиев.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари инвестиция шартномасини имзолаш ниятида. Бу 2024 йил сентябрь ойига режалаштирилган.
2023 йил январь ойида Бишкекда Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилишини мувофиқлаштириш идораси очилган эди. У қурилиш ишларини тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиради. Хитой темирйўл қурилиш корпорациясининг лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларни ташкил этади. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши учун Қирғизистон Республикаси Хитой банкларидан кредит олиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 июнь куни Қирғизистон парламенти Хитой ва Ўзбекистон билан биргаликда темирйўл қуриш бўйича уч томонлама шартномани ратификация қилди.
LiveБарчаси