Бишкек Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли тўғрисидаги ҳужжатни ратификация қилди
Олам
−
19 Июнь
4075Қирғизистон парламенти Хитой ва Ўзбекистон билан биргаликда темирйўл қуриш бўйича уч томонлама шартномани ратификация қилди. Бу ҳақда Қирғизистон олий қонун чиқарувчи органи матбуот хизмати хабар берди.
“Бугун, 19 июнь куни Олий Кенгаш йиғилишида депутатлар 2024 йил 6 июнь куни Пекин шаҳрида имзоланган “Хитой Халқ Республикаси ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида июнь ойида имзоланган “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темирйўли лойиҳасини биргаликда илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни учинчи ўқишда қабул қилди”, дейилади хабарда.
Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазири ўринбосари Ирисбек Бариев парламент йиғилишида таъкидлаганидек, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни бошлаш имконини беради. Унинг фикрича, лойиҳанинг амалга оширилиши Қирғизистон иқтисодиётини ривожлантиришда умумий ижобий ижтимоий-иқтисодий самара беради ва аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматларини кенгайтириш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва такомиллаштиришга сезиларли ҳисса қўшади.
Бариевнинг сўзларига кўра, янги темирйўл йўлаги “Евросиё континентал кўприги”нинг жанубий тармоғига айланади ва республиканинг Жануби-Шарқий, Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқ бозорларига чиқиш йўлларини очади. Бу йўналиш Хитойдан Қирғизистонга, шунингдек, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, жумладан Туркия ва ундан кейин Европа Иттифоқига юкларни тезроқ етказиб беришни таъминлайди. Лойиҳа, шунингдек, юкларни етказиб бериш масофаси ва вақтини қисқартириш орқали халқаро транзит бозорида рақобатбардошликни оширишни таъминлайди.
Қурилиши яқин кунларда бошланиши режалаштирилган янги темирйўлнинг узунлиги 454 километрни ташкил этади. МДҲ ва Хитой турли кенгликдаги йўллардан фойдаланиши сабабли Қирғизистон ҳудудида вагон ғилдиракларини алмаштириш станцияси қурилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь