Катта “тозалаш” давом этмоқда. Тошкент вилоятида 34 киши ушланди
3-саҳифа
−
07 Декабрь 2023
13582Тошкент вилоятида ҳам Республиканинг бошқа вилоятлари сингари “Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноий гуруҳларга аъзо бўлган, ижтимоий муҳитга салбий таъсир ўтказишга уринган бир неча шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар берди.
Билдирилишича, махсус хизмат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган рейд тадбирлари давомида Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, уларнинг 11 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 23 нафари маъмурий тартибда қамоққа олинган.
Тадбир давомида шу ва бошқа шахсларда ноқонуний равишда сақлаб келинган 13 дона пневматик ва ов қуроллари, ўқ-дори ва электрошокер, турли ҳажм ва кўринишдаги пичоқ, кастет ва биталар борлиги аниқланган.
Бундан ташқари, гиёҳвандликка қарши кураш йўналишида 50 дан ортиқ ҳолатлар фош этилиб, 11 кг гиёҳвандлик моддалари ва 8 минг 703 дона психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний муомаладан олинган.
Шунингдек, тезкор қидирув тадбирларида жиноят содир этиб, суд ва тергов органларидан яширинган 64 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб қонун устуворлиги таъминланган. 2 нафар бедарак йўқолган фуқаро топилиб оиласига қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Самарқанд вилоятида 47 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинганди.
LiveБарчаси