Қозоғистонга ҳарбийларини киритган Россия фуқароларини эвакуация қилди

Олам

image

Россия Федерацияси 1461 нафар фуқаросини Қозоғистондан олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

“Жами 1461 нафар Россия фуқароси Қозоғистон Республикасидан Россия Аерокосмик кучларининг ҳарбий-транспорт самолётлари орқали Россия Федерациясига олиб келинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кеча, 9 январь куни Россия Аерокосмик кучларининг Қозоғистондаги самолётлари Мудофаа вазирлиги самолётлари билан Россия Федерациясига қайтишни истаган 1422 нафар Россия фуқаросини Москвага ва 14 нафарини Екатеринбургга етказган. 
 
Хабарга кўра, Ватанига қайтарилган россияликлар Олма-отага Янги йил байрами арафасида мамлакат бўйлаб саёҳат ва қариндошлари билан дам олиш учун келган. Вазият кескинлашиб, Олма-ота халқаро аэропорти ёпилгач, россиялик сайёҳлар маълум вақт шаҳар меҳмонхоналарида қолган.

Қозоғистонда намойишлар 

Қозоғистонда норозилик акциялари янги йилнинг илк кунларидан бошланди. Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиқди. Тобора оловланган намойишлар ортидан Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.    

Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.    

5 январь куни, Қозоғистоннинг амалдаги Ҳукумати истеъфо берди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Президент Тўқаев эгаллади.

Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Карим Масимов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Ермек Сагимбаев эгаллади.

Қозоғистонда бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шунингдек, шу кунларда соат 23:00 дан 07:00 гача комендантлик соати амалда бўлади.

Президент Республика Сакен Исабековни давлат қўриқлаш хизмати раҳбари этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тўқаев мамлакатдаги норозилик вазиятига Ҳукумат, хусусан, Энергетика вазирлиги, шунингдек, “Казмунайгаз” ва “Казакгаз” компанияларини айблади.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ОДКБ) мамлакатга чекланган муддатга тинчликпарвар кучларни киритиш тўғрисида қарор қабул қилди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг