Қозоғистонда ЙТҲ қурбони бўлган ўзбекистонликлар махсус бортда Ўзбекистонга олиб келинади
Жамият
−
04 Апрель
9169Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Маржонбулоқ қишлоғидан ўтган Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бахтсиз ҳодисада вафот этганлар Ўзбекистонга олиб келиниб, дафн қилинади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, бахтсиз ҳодисада вафот этганларни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво борти орқали Ўзбекистонга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилиб, керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда”, дейилади хабарда.
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳам мазкур масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси Қозоғистон Республикасининг тегишли ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорликда ишлаётганини маълум қилди.
“Ҳолат алоҳида назоратга олинган. Қўшимча маълумотлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги рақам бўйича мурожаат қилишингиз мумкин +7 (729) 277-71-17”, дейилади элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Президентнинг топшириғи билан Пензада ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари 13 январь куни Хоразм вилоятига олиб келинганди.
LiveБарчаси