Россиядаги ЙТҲда қурбон бўлган саккиз кишининг жасади Урганчга олиб келинди

3-саҳифа

image

Пензада ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун Россияга учган махсус борт 13 январь куни соат 06:50 ларда Хоразм вилоятидаги Урганч халқаро аэропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Дастлаб ҳодиса оқибатида 7 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 2 нафари эса шифохонага ётқизилгани айтилганди.  Билдирилишича, ушбу шахсларнинг яна бири 12 январь куни тонгги вақтда Пенза шаҳридаги шифохонада вафот этган. 

Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш ва Транспорт вазирликлари ҳамкорлигида ушбу 8 нафар вафот этган фуқаронинг жасади яшаш манзилларига юборилган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан дафн маросимларини ўтказиш юзасидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жароҳатланган яна 1 нафар фуқаро эса Пенза шаҳридаги шифохонада, даволаниб бўлганидан сўнг Ўзбекистон Республикасига қайтарилади. 

Эслатиб ўтамиз, 11 январь куни  Россиянинг Пенза вилоятидаги М-5 Урал трассасида юк машинаси ва микроавтобус иштирокида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлганди. 

Олдинроқ, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳам воқеа сабаб 7 нафар ўзбекистонлик вафот этганини тасдиқлаган.

Шундан сўнг, Президент топшириғига биноан Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида вафот этган ва жабрланган фуқароларни ватанга олиб келиш учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилганди. 

Хусусан, 12 январь куни соат 11:20 да ЙТҲ оқибатида вафот этган ва жабрланганларни ватанимизга олиб келиш махсус самолёт Россияга учиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия жасад

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made