Қозоғистон электрда узилиш бўлишини билганми?

Олам

image

Қозоғистоннинг электр тармоқларини бошқариш бўйича компанияси KEGOC тизимда узилиш бўлиши мумкинлигини аввалдан билган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Гап шундаки, бугун, 25 январь куни Қозоғистонда юз берган ва Ўзбекистон ҳамда Қирғизистонга ҳам таъсир қилган электрдаги носозлик дастлаб тахмин қилганидек криптовалюта йиғувчи майнерлар сабаб содир бўлмаган. Бошқарув компанияси бунга сабаб сифатида мамлакат ягона энергетика тизимида электр энергияси ва қувват мувозанатини сақлаш билан боғлиқ кескинликни кўрсатган.

21 январь куни KEGOC бутун мамлакат бўйлаб 196 та ташкилотга фаолиятини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш хати юборган.

“Айни пайтда Қозоғистон ягона электр тармоғида электр энергияси ва қувват балансини сақлаш билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. Шу муносабат билан жорий вазиятни сақлаб қолган ҳолда, 2022 йил 24 январдан 31 январгача бўлган даврда, шу жумладан, рақамли қазиб олиш билан шуғулланувчи шахсларга режалаштирилган электр энергиясини етказиб бериш тўлиқ бекор қилинди (Нур-Султон вақти билан соат 00:00 дан 24:00 гача тўлиқ чеклов)”, дейилади расмий хатда.

Қозоғистон блокчейн ва маълумотлар маркази саноати ассоциацияси президенти Алан Доржиевнинг фикрича, электр энергияси билан боғлиқ муаммолар майнерлар билан эмас, балки инфратузилма билан боғлиқ.

Мавжуд маълумотларга кўра, авария Қозоғистон ҳудудида содир бўлган ва мамлакат жанубий вилоятларидан ташқари Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизимига таъсир қилган.

KEGOC Ўзбекистон томонини тизимдаги беқарорлик ҳақида огоҳлантирганми ёки йўқ бу ҳақда маълумот берилмади.

“Конец света”

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб, Тошкент метрополитени фаолияти тўхтатилди, поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган. 

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Хожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида електр таъминиоти тикланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг