Тошкент “свет”сиз қолди
3-саҳифа
−
25 Январь 2022 27169 1 дақиқа
Бугун, 25 январ куни соат 11:00 да Тошкентнинг барча туманларида электр энергияси ўчди. Мобил алоқа яхши ишламаяпти. Мобил интернетда ҳам узилишлар бўляпти.
Айни вақтда пойтахт марказида, Юнусобод, Чилонзор, Олмазор, Яшнобод, Бектемир, Миробод, Шайхонтохур ва бошқа туманларнинг айрим кварталларида электр энергияси йўқ.
QALAMPIR.UZ манбаларига кўра, Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳам “свет” йўқ.
Метрополитеннинг қатор йўналишида, бекатларида, оффисларда ҳам “свет” ўчди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь