Қирғизистонда такрорий парламент сайлови муҳокамаси бошланди. Жапаров ваъда берди

Олам

image
Сооронбай Жээнбеков энди нима иш қилиши маълум бўлди north_east

Сооронбай Жээнбеков энди нима иш қилиши маълум бўлди

Қирғизистон Президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров парламент сайловларида барча сиёсий кучлар учун бирдек имконият яратиб бермоқчи. Бу ҳақда у Жапаровнинг халққа йўллаган мурожаатида айтиб ўтилган.

“Биз турли сиёсий кучларга парламентга ўтиши учун тенг имконият яратамиз. Аммо ёшлар, миллий ва гендер квоталар албатта сақлаб қолинади”, дейилади мурожаатда.

Марказий сайлов комиссияси қайта парламент сайловини 20 декабрда ўтказиш тўғри бўлади деб ҳисоблаяпти. Чунки йил якунигача натижаларни эълон қилиш керак бўлади.

“МСК аъзолари сайловларни 20 декабрга бегилашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаяпти. Шунда сайлов натижаларини сарҳисоб қилиш ва 2020 йилда эълон қилиш мумкин бўлади”, дейилган хабарда.

Аниқлик киритилишича, МСК аъзолари такрорий сайлов тайинланишидан олдин барча сиёсий кучлар учун тенг имконият яратилишини қонун даражасида белгилаш керак. Сайловлар Жўқорғу Кенеш тегишли ўзгартиришни тасдиқлаганидан кейин қайта сайлов кунини эълон қилади. Қонунчиликка партиялар учун парламентга ўтиш минимумини қисқартириш, гаров пулини камайтириш режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади. Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди.

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб қон тўкмаслик учун истеъфо берди. 

Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг