Қирғизистон тарихида илк бор халққа бошқарув шаклини танлаш ҳуқуқи берилди – Жапаров 

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров бугун, 11 апрель куни маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларида ва мамлакатнинг янги Конституцияси лойиҳаси бўйича референдумда овоз берди.

Садир Жапаров мамлакат тарихида илк бор Республика фуқароларига давлатдаги бошқарув шаклини танлаш ҳуқуқи берилганини маълум қилди. 

"Қирғизистон Республикаси мустақиллиги тарихида биринчи марта халққа бошқарув шаклини танлаш ҳуқуқи берилди", деган у халққа мурожаат қилиб. 

Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакат учун асосий қонун бўлган конституцияни ўзгартириш вақти келганди. 

Жапаровга кўра, янги конституция лойиҳаси илмий жамоатчилик, шунингдек, жамоатчиликнинг фаол вакиллари иштирокида ишлаб чиқилган. 

Маълумот ўрнида, бугун Қирғизистонда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар ва Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.  

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда 2020 йилнинг 4 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларидан кейин, 7 фоизлик минимум овозни тўплай олмаган партия тарафдорлари норозилик намойишларини бошлади. Бир неча кун давом этган намойиш ва тартибсизликлар ортидан Бош вазир Кубатбек Боронов ва унинг Ҳукумати истеъфога чиқди. Намойишчилар давлат идораларини эгаллаб олди

Намойишлар авж олган паллада Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тан олмаслик ҳақида қарор қабул қилди. 

Ўша вақтдаги Президент Сооронбай Жээнбеков Бишкекда фавқулодда ҳолат жорий қилди ва пойтахтга ҳарбийлар киритилди. Бунинг натижасида вазият бироз тинчиди. Аммо намойишчилар Президентдан истеъфога чиқишини талаб қилди. Натижада 15 октябрда Жээнбеков халқига қарата ўқ узиб, қон тўкмаслик учун истеъфо берди.  

Унинг вазифасини вақтинча бажариши керак бўлган парламент спикери Канат Исаев бундан бош тортди. Натижада давлат раҳбари ваколати намойишлар ортидан Бош вазир бўлган Садир Жапаровга ўтди. 

Садир Жапаров Қирғизистонда жорий йилнинг 10 январь куни муддатидан олдин ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонди. У 28 январь куни қасамёд келтириб, расман Президент лавозимида иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Жапаров

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made