Садир Жапаров расман Қирғизистон Президенти бўлди
Олам
−
28 Январь 2021
6624Бугун, 28 январь куни Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтди. У расман Президент лавозимида иш бошлади.
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржон Шайлдабекова Садир Жапаров муддатидан аввал ўтказилган сайловларда ғалаба қозонгани тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди.
Сайланган Президент қирғиз халқига қасамёд келтирди. У давлат раҳбари лавозимида Худо ва халқ олдида адолатли бошқаришини, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишини ва Конституция нормаларига амал қилишини таъкидлади.
МСК раҳбари Садир Жапаровга Президент гувоҳномаси ва штандартни топширди.
LiveБарчаси