Қирғизистон билан ўйиндан кейин Ўзбекистоннинг ЖЧга чиқиш имконияти ошди
Спорт
−
22 Март 2025 10986 1 дақиқа
2026 йилги Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 7-туридан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мундиалга чиқиш имконияти 88% га етди. Бу ҳақда “Football meets data” хабар берди.
Манбага кўра, 7-турдан кейин Япония ва Эроннинг биринчи ва иккинчи ўрин билан чиқиш имконияти 100%, Жанубий Кореяда 99% ва Ўзбекистонники эса 88% га баҳоланди.

Маълумот ўрнида, 3-саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-тур ўйинлари 25 март куни бўлиб ўтади. Ушбу турда Эрон Ўзбекистонни қабул қилади. Қирғизистон Қатарни меҳмон қилади ва Шимолий Корея БАА билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Эрон эса БААни 2:0 ҳисобида енгди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь