Ўзбекистон ЖЧ-2026 сари катта қадам ташлади

Спорт

image

Бугун, 20 март куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон термасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Алижоновни жарима майдончаси ичида йиқитди ва ҳакам пенальти белгилади. Шунингдек, ҳакам ҳимоячига қизил карточка кўрсатди. 25-дақиқада белгиланган пенальтини Элдор Шомуродов  голга айлантира олмади. Аммо кетма-кет ҳужумлар ташкил этган Ўзбекистон терма жамоаси 40-дақиқада Хожиакбар Алижоновнинг киритган голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи тайм бошида Элдор Шомуродов гол киритган эди, аммо ҳакам офсайд сабаб голни бекор қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси гуруҳ босқичида 16 очко жамғариб, 2-ўринни мустаҳкамлади. Навбатдаги ўйин 25 март куни 8-тур доирасида Теҳронда Эронга қарши бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати Ўзбекистон терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг