Эрон қийинчиликсиз БААни таслим этди
Спорт
−
21 Март 2025 7518 1 дақиқа
Бугун, Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи 7-тури доирасида Эрон ўз уйида БААни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу ўйиннинг биринчи таймида стадиондаги ёритгичларда носозлик юзага келди ва ўйин тўхтатилди. Бироз вақт ўтиб ўйин давом эттирилди. Дастлабки таймга ҳакам 29 дақиқа қўшиб берди. Илк бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда эронликлар ҳужумчиси Сардор Азмун ҳисобни очди. Иккинчи таймда Муҳаммад Моҳебби ҳисобдаги фарқни иккитага етказди ва ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа, Эрон гуруҳда 19 очко жамғариб, пешқадамлигини сақлаб қолди. Мағлуб бўлган БАА эса иккинчи ўриндаги Ўзбекистон билан орадаги фарқни 6 тагача етди ва 3-ўринда қолди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март