“Қайтмас” Маск портлаган Starship`ни яна учирмоқчи
Технология
−
23 Август 2023
3990Илон Маскнинг SpacеХ компаниясига тегишли Starship космик кемаси устида қайта синов жараёнлари бошланди. Бу ҳақда компания эгаси ўзининг Х саҳифасида пост жойлаган.
Starship инсоният тарихидаги энг катта ракетадир. Унинг баландлиги 120 метр, парвоз кучи эса ҳар қандай космик кемадан икки баравар юқори. Келгуси 10 йил ичида улар Ой ва унинг устидаги Марсга одамларни юборишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи марта SpaceX космик кемани 20 апрель куни учирган ва тўрт дақиқадан сўнг ҳавода портлатиб юборишга мажбур бўлганди. Чунки Starship назоратсиз айлана бошлаган ва уни тўхтатиб бўлмаган. Ракета 38 километр баландликда портлатилган.
Starship`нинг муваффақиятсиз парвози ортидан Тесла акциялари қиймати пасайиб кетди. Оқибатда дунёнинг иккинчи энг бой одами Илон Маск бир кечада 12,6 миллиард доллар йўқотди.
Орадан икки кун ўтиб SpaceX аэрокосмик компанияси 1-2 ой ичида Starship космик кемасининг янги ўта оғир прототипи учишга тайёр бўлишини маълум қилган.