Илон Маскнинг ракетаси синов парвози вақтида портлаб кетди (видео)

Олам

image

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starship ракетасининг илк синов парвози муваффақиятсиз кечди. Ракета 38 километр баландликда портлаб кетди. Бу ҳақда CNN хабар берди

Маълум қилинишича, парвозга бугун, 20 апрель куни Тошкент вақти билан соат 18:28 да старт берилган. Экипажсиз ракета кўп ўтмай ҳавода портлаб кетган. 

“Муваффақиятга шундай синов туфайли ўрганганларимиз натижасида эришилади. Бугунги синов бизга кейинги сафар хатоларни такрорламасликка ва Starship ишончлилигини оширишга ёрдам беради, чунки SpaceX ҳаётни кўп сайёравий қилишга интилади”, дейилади компаниянинг Twitter'даги саҳифасида. 

Маълумот учун, ушбу ракета ҳозиргача яратилганлар орасида энг улкани бўлиб, баландлиги 120 метр, эни 9 метрдан иборат. Бугунги синов орбитал эмас, баллистик яъни суборбитал ҳолда амалга оширилди. Бунда ракета орбитага олиб чиқилмайди. 

Эслатиб ўтамиз, унинг парвози 17 апрель куни амалга оширилиши керак бўлган, бироқ босим клапанидаги носозлик сабаб кечиктирилганди

NASA 2025 йил охирида “Артемида III” дастури доирасида астронавтларни Ойга олиб чиқиш учун айнан Starship ракетасини танлаган. Бу 1972 йилда “Аполлон” миссияси якунланганидан кейинги дастлабкиси бўлиши кутилмоқда. 

Маск ушбу дастурнинг мақсади Ой ва Марсда базалар қуриш ҳамда одамларни кўп сайёравий цивилизацияга эга бўлишини йўлга қўйиш эканини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Илон Маск Starrship

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг