Маск таслим бўлмоқчи эмас. У янги Starship ракетасининг парвоз вақтини айтди

Олам

image

Американинг SpaceX аерокосмик компанияси 1-2 ой ичида Starship космик кемасининг янги ўта оғир прототипини учиришга тайёр бўлади, Бу ҳақда компания асосчиси ва раҳбари Илон Маск Twitter’да маълум қилди

Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ишга тушириш майдончасини таъмирлашига олти ойгача вақт кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларига изоҳ берган.

“Биз 1-2 ой ичида қайта ишга туширишга тайёр бўламиз”, дейди у.

Қайта фойдаланиш мумкин бўлган ракета тизими Ship 24 космик кемаси ва Super Heavy ташувчисидан иборат. Унинг баландлиги 120 метрга етади. У дунёда яратилган бошқа ракеталардан баландроқ ҳисобланади. Super Heavy ташувчиси НАСАнинг Ойга бошқариладиган парвозлар учун яратилаётган Spacye Launch System (SLS) ракетасидан икки баравар оғирроқ.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 20 апрель куни SpaceX компаниясига тегишли Starship ракетасининг парвози муваффақаиятсизликка учраб, у портлаб кетганди. Шундан сўнг, Илон Маск бир кечада 12,6 миллиард доллар йўқотгани маълум бўлди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск Starship

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг