Илон Маск Starship'нинг портлаб кетиши ортидан бир кечада 13 млрд доллар йўқотди
Олам
−
21 Апрель 2023
10831Кеча, 20 апрель куни SpaceX компаниясига тегишли Starship ракетасининг муваффақиятсиз парвози ортидан Tesla акциялари қиймати пасайиб кетди. Оқибатда дуёнинг иккинчи энг бой одами Илон Маск бир кечада 12,6 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча Tesla акциялари нархи 9,75 фоизга арзонлашиб, 162,99 долларга тушган. Кеча АҚШнинг Техас штати Бока-Чика шаҳридаги космодромдан тарихдаги энг катта ракета Starship учирилди. Бироқ парвоз бошланганидан тўрт дақиқа ўтиб, у Мексика кўрфази устида портлаб кетди.
“Илон Маск учун бу 24 соат нотинч ўтди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Tesla'даги улуш Маскка тегишли 163,9 миллиард долларлик бойликнинг асосий қисмини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 апрелдан бошлаб Илон Маскга тегишли Twitter платформасида ойига саккиз долларлик обуна пулини тўлашни истамаган миллионлаб фойдаланувчиларнинг аккаунтларидан “verified” белгиси олиб ташлана бошлади.
LiveБарчаси