“Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди

Жамият

image

Аввалроқ, А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплагани хабар қилинганди. Эндиликда йўл қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

ФВВ ҳамда тегишли ташкилотларнинг куч воситалари ёрдамида вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича олиб борилган зарур амалий ҳаракатлар натижасида йўлнинг "Тошкент-Водий" йўналиши соат 00:55 да автомобиллар ҳаракати учун очилди. Соат 02:45 да "Водий-Тошкент" йўналиши ҳам очилди. 

“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Вазият назоратга олинган. ФВВ ходимлари томонидан довонда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга чодирларда иссиқ ичимлик ва егуликлар тарқатилиб, ёрдам кўрсатилмоқда”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг