Июль ойи учун ойлик йўл чипталари пули қайтарилади – Транспорт вазирлиги
Жамият
−
10 Июль 2020
4642Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан бугун, 10 июлдан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Маълумки, кўпчилик жамоат транспортларидан, хусусан автобусдан ойлик йўл чипталари орқали фойдаланади. Жорий ой бошида ҳам кўплаб фуқаролар июль ойи учун ойлик йўл чипталарини сотиб олган. Хўш, бунда ойлик йўл чиптаси пули қайтариб бериладими ёки у келаси ойда амал қиладими? Ушбу саволга Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Навруз Ашурматов жавоб берди.
“Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари "Тошшаҳартранс" АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади”, дейди Ашурматов.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти фаолияти жорий йилнинг 22 мартидан тақиқланиб, 8 июндан қайта рухсат берилган эди.
LiveБарчаси