Тезкор: Тошкентда барча жамоат транспортлари ҳаракати вақтинча тўхтатилди

Жамият 10496
image

22 мартдан эътиборан пойтахт Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда 21 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилишида маълум қилинган. 

Мазкур йиғилишнинг 8-сонли баёнида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тегишли қарори қабул қилинган. 

Унга кўра:

2020 йил 22 мартдан эътиборан мулкчилик шаклидан қатъи назар ташувчилар томонидан хизмат кўрсатилувчи йўналишлар бўйича Тошкент шаҳри ҳудудида барча жамоат транспорти (автобус, метро ва йўналишли такси) ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади;

Йуловчилар гавжум йиғиладиган масканлар, метро бекатларида Тошкент шаҳрида барча жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилганлиги тўғрисида маълумотлар берилади;

Шаҳардаги шифохоналарнинг тиббий жамоасини ишга ва уйга ташиш учун, уларнинг ходимлари сонига кўра, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг буюртмалари асосида керакли миқдорда махсус дезинфекция қилинган алоҳида автобуслар ажратилади; 

Жамоат транспорти ўрнига вақтинча Тошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади. 

Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги ҳақида маълумотнома бериб борилади.

Мутасаддиларга Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган вақтда йўналишсиз таксиларда ташиш билан шуғулланувчилар томонидан йўл ҳақларини сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик чораларини кўриш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 41 нафарга етди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 356
Рейтинг: 2.9
t
×