Германия: Навальний “Новичок” билан заҳарланган
Олам
−
02 Сентябрь 2020
9454Жорий йилнинг 20 августидан бери кома ҳолатида қолаётган россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний асаб тизимини фалажловчи “Новичок” гуруҳига мансуб ҳарбий модда билан заҳарланган. Бундесвер (Германия Қуролли Кучлари) лабораторияси мутахассислари шундай хулосага келди.
ГФР Ҳукумати Навальнийнинг тиббий кўрик натижалари ҳақида Европа Иттифоқи ва НАТОни огоҳлантиришини маълум қилди. Немис расмийлари сиёсатчининг заҳарланиши учун иттифоқчилари билан биргаликда жавоб тайёрлаш ниятида. Бундан ташқари, улар Кимёвий қуролларни тақиқлаш бўйича ташкилот билан боғланмоқчи.
Маълумот учун, Алексей Навальний 20 августдан бери комада қоляпти. У Томскдан Москвага учаётганда тоби қочганди. Унинг сафдошлари сиёсатчи заҳарланганини тахмин қиляпти.
У икки сутка Омскдаги шифохонада қолиб кетди. Шундан сўнг, шифокорлар уни Берлинга кўчиришга рухсат берди. Навальнийнинг тарафдорлари шифокорларнинг бундай ҳаракатини организмдаги заҳарлаш изларини йўқотиш учун вақтдан ютиш деб баҳолади.
Берлинга олиб келингач, немис шифокорлари таҳлиллар ўтказиб, Навальний заҳарланганини маълум қилди.
LiveБарчаси