Заҳарланган Навальний қандай аҳволдалиги маълум бўлди
Олам
−
28 Август 2020
10894Россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навалний ҳамон комада қолмоқда. У нинг аҳволи жиддий, бироқ ҳаёти учун хавф йўқ. Бу ҳақда Навальний даволанаётган Берлиндаги Charite клиникаси маълум қилди.
“Организмда холинестераза блокланиши натижасида юзага келган инқироз симптомлари сусайяпти. Унинг аҳволи жиддийлигича қолмоқда, ҳаёт учун фавқулодда хатар йўқ. Аввалгидек, оғир заҳарланишнинг узоқ вақтдан кейин қандай натижа беришини айтиб бўлмайди”, деган шифокор.
Навальний интенсив терапия бўлимида ётибди. У сунъий кома ҳолатида ва ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.
Маълумот учун, Алексей Навальний 20 августдан бери комада қоляпти. У Томскдан Москвага учаётганда тоби қочганди. Унинг сафдошлари сиёсатчи заҳарланганини тахмин қиляпти.
У икки сутка Омскдаги шифохонада қолиб кетди. Шундан сўнг, шифокорлар уни Берлинга кўчиришга рухсат берди. Навальнийнинг тарафдорлари шифокорларнинг бундай ҳаракатини организмдаги заҳарлаш изларини йўқотиш учун вақтдан ютиш деб баҳолади.
Берлинга олиб келингач, немис шифокорлари таҳлиллар ўтказиб, Навальний заҳарланганини маълум қилди.
LiveБарчаси