Берлиндаги клиника Алексей Навальний заҳарланганини тасдиқлади
Олам
−
25 Август 2020
8940Германия пойтахти Берлиндаги Charite клиникаси россиялик мухолиф сиёсатчи Алексей Навальний заҳарланганини расман маълум қилди.
Клиника маълумотига кўра, бемор дори воситасида юзага келган кома ҳолатида қоляпти ва реанимация бўлимида даволаняпти. Унинг аҳволи оғир, аммо ҳаёт учун жиддий хавфи йўқ.
Навальний шифохонага келгач, кенг қамровли кўрикдан ўтказилган. Клиник таҳлил натижалари у холинэстаразлар ингибаторлари гуруҳига мансуб модда билан заҳарланганини кўрсатган. У ацетилхон нейромедиаторини издан чиқарадиган неакцияга сабаб бўлади.
Аммо Навальний айнан нима модда билан заҳарлангани номаълумлигича қолмоқда, ҳозирда кейинги кўп томонлама ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Организмда заҳар, айнан холинэстаразлар борлиги бир қанча мустақил лабораторияларда ўтказилган тестлардан маълум бўлган.
Қўйилган ташхисга кўра, беморга антидот атропин бериляпти. Шифокорлар Навальнийнинг турмуш ўртоғи билан алоқада бўлиб турибди.
Ацетилхолинестеразалар ингибиторларининг ҳаракати нейронларда синапсларнинг қайта уйғонишига туртки беради, оқибатда ацетилхолин нейромедиатор сифатида ишлайди. Бундай заҳар турларига табун, VX, “Новичок” ва бошқа жанговар асаб-фалажловчи газларни киритиш мумкин.
Маълумот учун, Алексей Навальний 20 августдан бери комада қоляпти. У Томскдан Москвага учаётганда тоби қочганди. Унинг сафдошлари сиёсатчи заҳарланганини тахмин қиляпти.
У икки сутка Омскдаги шифохонада қолиб кетди. Шундан сўнг, шифокорлар уни Берлинга кўчиришга рухсат берди. Навальнийнинг тарафдорлари шифокорларнинг бундай ҳаракатини организмдаги заҳарлаш изларини йўқотиш учун вақтдан ютиш деб баҳолади.
LiveБарчаси