Ғарб Россияга таҳдид қилса, Беларусь урушга киради – Лукашенко

Олам

image
Мария Колесникова қаерда сақланаётгани маълум қилинди north_east

Мария Колесникова қаерда сақланаётгани маълум қилинди

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ғарб давлатлари Россияга таҳдид қилса, Беларусь урушга киришини маълум қилди. Беларуслар етакчиси россиялик журналстлар билан суҳбат вақтида шундай фикр билдирган.

“Агар кимдир Беларусь орқали ёки унинг олдидан Россияга таҳдид қилса, беларусь армияси, 60 минг аскар урушга киради”, деган Лукашенко.

У шунингдек, Россия ҳам шундай қилишини, бу Иттифоқчи далват режасида белгиланганини таъкидлаб ўтди.

“Россия биз билан ғарбий йўналишдаги таҳдидларни биз билан қайтаради. Бу бизнинг ҳудуд”, деган Президент.

Беларусь Президентининг сўзларига кўра, у ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида баъзи соҳаларда фикрлар қарама-қаршилиги юзага келиши мумкин, аммо хавфсизлик масаласида эмас.

Аввалроқ, Беларусь етакчиси Россияга ташриф буюриши ва Путин билан учрашиши ҳақида хабар берган эдик. Учрашув вақтида Лукашенко Путиндан Россия олдидаги давлат қарзини узиш масаласида енгиллик беришини сўраш ниятида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

442

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг