Гаити Президентига суиқасд уюштирган эҳтимолий координатор ҳибсга олинди
Олам
−
12 Июль 2021
5050Гаити полицияси мамлакат Президенти Жовенель Моизга суиқасд қилишнинг эҳтимолий координаторини ҳибсга олди. Бу ҳақда Миллий полиция раҳбари Леон Шарль маълум қилган.
“Қароқчилар биринчи бўлиб телефон қилган одам Эммануэль Санон бўлган. Ҳозир ҳибсда бўлган Кристиан Эммануэль Санон АҚШда жойлашган Венесуэланинг хавфсизлик компаниялари билан алоқада бўлган”, деган Шарль.
Полиция бошлиғининг қўшимча қилишича, Санон Гаити фуқароси бўлиб, у қотилликни режалаштиришда гумон қилинмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг 7 июлига ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилди. Ҳужум пайтида мамлакатнинг биринчи хоними Мартин Моиз ҳам яраланди.
Шундан сўнг, Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди.
Ҳозирда Гаити Сенати (парламентнинг юқори палатаси) ўз спикери Жозеф Ламберни Республиканинг муваққат Президенти деб эълон қилган.
LiveБарчаси