Гаити Президентини ўлдиришда гумон қилинганлар қўлга олинди
Олам
−
08 Июль 2021
6306Аввалроқ, 7 июлга ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилгани ҳақида хабар бергандик.
Моизни ўлдиришда гумон қилинган шахслар ҳибсга олинган. Бу ҳақда мамлакат Алоқа вазири Франц Экзантус маълум қилган.
Номаълум шахслар Гаити Президенти Жовенель Моизнинг қароргоҳига ҳужум қилиб, сиёсатчини ўлдириб кетди. Бу Моизга уюштирилган иккинчи суиқасд бўлиб, биринчи марта 2018 йилда Президентни ўлдирмоқчи бўлишган. Аммо ўшанда унинг ўзи жароҳат олмаган, ўқлар қўриқчиларга теккан.
Жорий йилнинг февраль ойида тўнтариш фитнасини аниқлаган Моиз 2022 йилда лавозимидан кетишини ва сайланган Президент унинг ўрнини эгаллашини маълум қилган.
Республика Бош вазири Клод Жозефнинг сўзларига кўра, ҳужумни амалга оширган номаълум шахслар гуруҳининг баъзилари испан тилида гаплашган. Гаитида эса француз тили расмий тил ҳисобланади, лекин аҳолининг деярли ҳаммаси гаити креол тилида гаплашади.
Таъкидланишича, ҳужум оқибатида жароҳат олган мамлакатнинг биринчи хоними ҳаёти учун шифокорлар курашган. Қайд этилишича, муваққат Президент сайлангунга қадар мамлакат Бош вазир бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши томонидан бошқарилади.
Маълумот ўрнида, Президент Моиз отиб ўлдирилишидан 2 кун аввал, яъни 5 июль куни мамлакатга янги Бош вазир Ариэль Генрини тайинлаган.
Гаити Америка қитъасида жойлашган энг қашшоқ ва беқарор давлатлардан биридир. У ерда доимий равишда очлик, табиий офатлар ва давлат тўнтаришлари бўлиб туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь