G7 давлатлари Россиядан Навальнийни озод қилишни талаб этди
Олам
−
27 Январь 2021
6900“Катта еттилик” давлатлари (G7) Россиядан Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси, мухолифатчи Алексей Навальнийнинг озод қилинишини талаб қилди.
"Биз, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия, АҚШ Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг юқори вакили, Алексей Навальнийнинг ҳибсга олиниши ва ҳибсда сақланишини бир овоздан қоралаймиз", дейилган баёнотда.
Бундан аввал расмий Москва бир неча бор хорижий Ҳукуматларни Россия ишларига аралашмасликка чақирганди.
Хусусан, Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ элчихонасини мамлакатнинг ички ишларига аралашганликда айблаган ва норозилик билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний 17 январь куни Россияга қайтиши билан ҳибсга олинди.
Кейинчалик, Россиянинг Химки шаҳар суди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати даъвосига кўра, мухолифатчи Алексей Навальнийни 30 суткага 15 февралгача қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди.
Шундан сўнг, Германия канцлери Ангела Меркель ҳам Москвада 30 кун ҳибсга маҳкум қилинган Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальнийни озод қилишга чақирганди.
Шунингдек, Россия Федерациясининг бир қанча ҳудудларида Навальнийнинг тарафдорлари норозилик намойишлари уюштирди. Оқибатда, айрим ҳудудларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ва митинг иштирокчилари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь